Насроний ва мусулмонлар болалар хавфсизлиги учун бирлашди.
Нигерия Насоро ташкилотининг аёллар бўлими раиси Леа Соломон мамлакатдаги мусулмон оналардан ўқувчи қизлар ўғирланишига бирга қарши туришга чақирди. “Одам ўғирликлари одат тусига кириб оммалашиб кетди.
Аввалига 2014 йилда Борно штатидаги Чибокадаги юзлаб қизлар, ҳозир эса Йобе штатидаги Дапчидаги юзларча қизнинг олиб кетилишини гувоҳи бўлдик” деди у. “Биз уларнинг барисини озод этилишини талаб қиламиз. Оналар учун мактабга кетган қизлари номаълум жойга террорчилар томонидан олиб кетилганлиги тўғрисидаги хабар ўта даҳшатлидир”, деб қўшимча қилди Соломон хоним.



