Валиаҳд шаҳзода мамлакатидаги умумий вазият ҳақида гапирди

АҚШ нинг CBS News телеканалида Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Мухаммад ибн Салмоннинг мамлакатидаги умумий вазият ва келажакдаги ўз режалари ҳақида айтган фикрлари акс этган “60 дақика” номли кўрсатув намойиш этилди.

Унинг сўзларига кўра, 1979 йилдан сўнг Қиролликда тадбик этилган мутаассиб қарашлар жамиятда аёллар ҳақ-ҳуқуқлари чекланишига олиб келди. “Биз, айниқса менинг авлодим, энг кўп жабр кўрдик” деди у. Эркак ва аёллар тенглиги борасидаги саволга Мухаммад ибн Салмон: “Мутлақ тенгмиз. У ҳам бу ҳам инсон. Ҳеч қандай фарқи йўк” дея жавоб қайтарди. Кўзга кўринган корчалон ва тадбиркорларнинг ҳибсга олинишини изоҳлаган шаҳзода, буни зарурат юзасидан ўтказилган тадбир деб атади. “Биз нима қилган бўлсак ҳам, қонунчилик доирасида амалга оширдик”, деб қўшимча қилди жаноб ибн Салмон. Шахсий ҳаётига оид берилган саволга, валиаҳд шаҳзода бой-бадавлат эканлигини тасдиқлаб, ҳаражатларини муҳокама этишдан бош тортди.

Манба: New York Times.

back to top