Мянма мусулмонларни янги қишлоқларга жойлаштирмоқчи

“Мянма Бангладешдан кўним топган 700 000 га яқин роҳинжа мусулмонларини ортга қайтариб, уларни янги қурилган 11 та қишлоққа жойлаштирмоқчи”, деб маълум қилди ташқи ишлар вазири ўринбосари Минт Ту.

Унинг сўзларига кўра, 374 рохинжа текширувдан ўтказилиб, уйга қайтишга руҳсат олишган. “Улар бир неча ҳафта ичида олдинги уйларидан узоқда бўлмаган “қўриқланадиган қишлоқларга келишади” деб қўшимча қилди у.

back to top