БМТ Фаластинлик болалар ҳибсга олинишини қоралади
БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши тақдим этган ҳисоботга кўра, Исроил ҳарбийлари мунтазам равишда Фаластинлик болаларни ҳибсга олиш орқали шундоқ ҳам Ғарбий соҳилдаги оғир вазиятни янада мураккаблаштирмоқда.
“Охирги йил давомида юзлаб Фаластинлик ёш болалар Исроил ҳарбийлари томонидан сабаб-бесабаб ҳибсга олиниб қамоққа ташланган. Шу йилнинг ўзида олти нафар бола отиб ташланган” дейди Инсон ҳуқуқлари Бош комиссарининг ўринбосари Кейт Гилмор. 2017 йил ноябрь ҳолатига 313 та вояга етмаган Фаластинлик Исроил қамоқхоналарида сақланган. Охирги йил ичида 729 нафар ўсмир Шарқий Қуддусда ҳибсга олинган. БМТ нинг Фаластиндаги инсон ҳуқуқлари бўйича маҳсус вакили Майкл Линк ёш болалар билан боғлиқ вазиятни “ҳавотирли” деб баҳолади.
Манба: Al Jazeera.



