Иккита муслима полицияга қарши

АҚШ лик Жамила Кларк ва Арва Азиз Нью-Йорк полициячиларининг қистови билан рўмолини ечгани учун шаҳар полиция бошқармаси устидан маҳкамага арз қилишди.

“Муслима аёлни омма олдида рўмолини ечишга мажбурлаш гўёки оддий бир одамдан ҳамманинг кўз ўнгида қип-яланғоч бўлиб туришини талаб қилишдек бир гапдир” деб ёзилган аризада. Аёллар Нью-Йорк полициясидан етказилган маънавий ва руҳий изтироблар учун товон пули ундириб, куч ишлатар тизим ходимларига дину-диёнатли аёллар билан қандай муомала қилиш кераклигини ўргатиб қўйишмоқчи.

Манба: Islam News

back to top