Саудия Арабистонида ҳарбий ўқув машқлари бошланди

Саудия Арабистонининг шарқий қисмида 23 та мамлакат ҳарбийлари иштирок этаётган “Кўрфаз қалқони” ўқув машғулотлари бошланди. Бир ой давом этадиган мазкур тадбирни Саудия Арабистони Мудофаа вазирлиги ташкил этиб, унда мезбон қўшиндан ташқари Туркия, Миср, Ҳиндистон ва Покистон каби ашаддий душманлар қатнашмоқда.

Яна бир диққатга сазовор қатнашчи сифатида сиёсий ва иқтисодий қамалда қолаётган Қатар ҳам иштирок этмоқда. Бу эса бир неча ой олдин Араб мамлкатларининг Қатарга нисбатан ёмонлашган муносабатларини илий бошлаганидан дарак бермоқда.

back to top