15 яшар мусулмонга ҳамла қилган жиноятчи маҳкамага тортилди
Буюк Британияда масжид олдида 15 яшар ўспирин ва 50 яшар аёлга ҳамла қилган 29 ёшли Доминик Палмер устидан маҳкама иши бошланди. “Бу иш бир кунда бир неча соат оралиғида икки кишига амалга оширилган ҳужум кетидан очилди.
Жиноятчи пичоқ билан ҳамла қилиб қасддан одам ўлдириш ниятида бўлган. Унинг қурбонлари аранг қутулиб қолишга муваффақ бўлишди”, деб айтди прокурор Стивен Линехан. Унинг сўзларига кўра, ўша куни 15 яшар мусулмон ўсмир ота онаси билан масжидга борган. Қайтишда у бирдан Доминик Палмер ҳужумга учраб, бахтли тасодиф туфайли омон қолган. Маҳкама ўз ишини давом эттирмоқда.
Манба: Birmingham Mail.



