Салоҳ “Ливерпуль” муҳлиси Исломга киришига сабабчи бўлди

Англия Премьер-лигасида Мухаммад Салоҳ намойиш этаётган жозибадор ўйин муҳлисларни ҳайратга солмоқда. Куни кеча “Уотфорд” жамоасига қарши чиққан Мерсисайдликлар ракиб дарвозасига 5 та тўп киритишган бўлиб, уларнинг тўрттасига “Миср қироли” муаллифлик қилди.

Куни кеча “Ливерпуль” муҳлисларидан бири Twitter саҳифасида қолдирган изоҳи минглаб одамларнинг назарига тушди. “Салоҳ бу мавсумда кўрсатаётган ўйини мислсиздир. Мен расман Исломни қабул қилдим”, дея у шаҳодат калимасини келтирди.  Айтиб ўтиш жоизки, Мухаммад Салоҳ ҳар бир урган голини нишонлашда сажда қилиб, Аллоҳ таолога шукр айтади.

back to top