«Сунний Маданият маркази» вакилларининг «Grand ta'lim» ва «Hilol Travel» га ташрифлари
21 март куни эса Меҳмонлар «Grand ta'lim» нодавлат таълим муассасасининг Олмазор туман филиалига ташриф буюрдилар.
таълим муассасасининг Олмазор туман филиали 2017-йилнинг август ойидан фаолият олиб бормоқда. Шу йилнинг февраль ойидан бошлаб таълим муассасаси мактабгача бўлган таълимни берувчи «Билағон болажон» номли бўлими фаолият бошлаган. Меҳмонлар айнан ушбу бўлимнинг фаолияти билан танишдилар ва ушбу таълим муассасанинг ходимлари ҳақларига дуолар қилиб, ушбу масканнинг асосчиси бўлган шайх Ҳазратларини эсга олдилар.



«Grand ta'lim» нодавлат таълим муассасасининг фаолият олиб бораётганида шу йил 10 бўлади. Ушу йилларда давомиушбу маскан халқимизнинг Хорижий тилларга, жумладан араб тилидан таълим бериб келоятган юртимиздаги кўзга кўринган таълим масканларидан бири ҳисобланади.
Сўнгра меҳмонлар яқинда ташкил қилинган «Hilol Travel» сайёҳлик фирмасининг фаолияти билан танишдилар.

Ушбу танишув давомида меҳмонлар юртимизда туризм бўйича қилинаётган ислоҳотлар ва яратилаётган шароитлар билан ҳам танишлардирлар. Сўнг сайёҳлик бўйича музокаралар бўлиб ўтди. Музокаралар давомида меҳмонлар Ўзбекистонда олган таассуротларини билдириш давомида , саёҳатдан жуда мамнун бўлганликларини билдирдилар.
Музокаралар сўнггида шайх Абдулҳаким Азҳарий билан Исмоил Муҳаммад Юсуф бошчиликларидаги «Hilol Travel» фирмаси ўртасида туризм бўйича келишувлар амалга оширилди.

Ҳиндистондан Ўзбекистонга саёҳат қилиш истагини билдирувчи сайёҳларнинг кўплигини ҳисобга оладиган бўлсак Бу келишувлар Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасидаги туризм бўйича алоқаларни мустаҳкамлайди деган умиддамиз.
Шу билан «Сунний маданият маркази» вакилларининг Ўзбекистондаги зиёратлари ниҳоясига етди. Меҳмонларни Тошкент халқаро аэропортидан Ҳиндистонга кузатиб қўйилди.





