«Сунний Маданият маркази» вакилларининг Термиз шаҳридаги зиёратлари

20-март куни «Сунний Маданият маркази» вакилларидан иборат меҳмонлар Тошкент зиёратидан сўнг Термиз шаҳрига йўл олдилар. Меҳмонларга Юнусобод тумани бош имом хатиби, Мирза Юсуф жоме масжидининг имом хатиби Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов ҳамроҳлик қилдилар.

Меҳмонларни Термиз шаҳрида вилоят бош хатиби Алиакбар домла кутиб олдилар. Меҳмонларнинг Термиздаги биринчи зиёратлари «Султон Саодат» яъни Саййидлар даҳмасидан бошланди.

 

У ерда Қуръон тиловат қилиниб дуолар қилинди. «Султон Саодат» мажмуасида IX асрга оид бўлган обида ҳисобланиб у ер фақат Саййидлар дафн қилинган макон ҳисобланади. Саййидлар даҳмасига дафн қилинган Саййидлардан энг машхурларидан бири Мирсаид Барака ҳисобланади. Мирсаид Барака Амир Темур ҳазратларининг устозлари ҳисобланади.

Меҳмонлар “Султон Саодат: мажмуаси зиёратидан сўнг Ал-Ҳаким ат-Термизий ҳазратларининг зиёратларида бўлдилар. Меҳмонларни зиёратгоҳнинг масъул ходимлари кутиб олдилар. Зиёрат давомида меҳмонларга Ал-Ҳаким ат-Термизий ҳазратларининг ҳаётлари, насаблари, фаолиятлари ва китоблари ҳақида кенг ва батафсил маълумотлар берилди. Дуолар қилиниб кейинги зиёратга томон йўл олдилар.

Меҳмонларнинг кейинги зиёратлари муҳаддис олим Абу Исо ат-Термизий ҳазратларининг зиёратлари бўлди.Зиёратдан аввал Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов Ватанпарварлик ҳақида мавъиза қилдилар ва Абу Исо ат-Термизий ҳазратлари ҳақларида меҳмонларга маълумотлар бердилар.

Шу билан меҳмонларнинг Сурхондарёдаги зиёратлари ниҳоясига етди ва ўша куни Тошкентга қайтдилар.

.

back to top