Раввин азонни ҳимоя қилди

Швецияда азон кутилмаганда қўллаб-қувватланди – мамлакатдаги энг йирик яҳудий ташкилотларидан бирининг етакчиси масжидларнинг азон чақириш ҳуқуқини ёқлаб чиқди.

  Стокгольм яҳудий ҳамжамияти раиси Арон Верстандиг Швеция насроний демократик партияси етакчиси ташаббуси билан юзага келтирилган азонга қарши баҳсни танқид қилди ва жума кунлари Векшё масжидида айтиладиган азоннинг тақиқланишига йўл қўймасликка чақирди. «Бундай низолар тарих яралгандан бери тингани йўқ. Швецияда ҳам улар доим бўлган – одамлар бу ерга келадилар, уларнинг олдига гўёки жамиятга қўшилиб кетишлари учун катта талаблар қўядилар, бу эса интеграцияга ёрдам бермайди», – деди раввин. Бу ҳақида IslamNews сайти маълум қилмоқда. Раввиннинг сўзларига кўра, 18-асрда Швецияда «ўзларининг «тушунарсиз урф-одатлари» туфайли мамлакатга беқарорлик олиб келган яҳудий иммигрантлар ҳақида жазава» бўлган эди. «Швецияда минглаб масжидлар азон айтиш ҳуқуқини талаб қилаётгани йўқ-ку! Фақат биргина масжид яқинда бу ҳақида сўради ва дарров талваса юзага келди –  бунчалик бўрттиришга арзимайди», деди Верстандиг.

back to top