Нигерияда жангарилар томонидан ўғирлаб кетилган ўқувчилар қутқарилди
Ўтган йили Нигерияда Боко Ҳарам жангарилари томонидан ўғирлаб кетилган 110 нафар мактаб ўқувчилари ўтган ой мамлакатнинг шимоли-шарқида озод қилинди.
Нигерия расмийлари 110 нафар ўқувчи қизлардан 101 нафари озодликка чиққани ва ота-оналари бағрига қайтганини, аммо ҳали бу рақам янада аниқлаштирилишини маълум қилдилар.
«Биз ҳеч қандай тўлов тўламадик», деди Нигерия ахборот вазири Лаи Муҳаммад. Бу ҳақида Al Jazeera хабар тарқатган.
Маълум қилинишича, Дапчи шаҳри мактаб ўқувчилари жангарилар билан «яширин музокаралар» натижасида озод қилинган.
Жангарилар қўйиб юборган 16 ёшли Башир Манзонинг отаси қизи уйга қайтиб келганини тасдиқлади. «Ҳозир Дапчида байрам», деди у.
Кеча эрталаб Дапчи аҳолиси шаҳарга яқинлашаётган жангарилар машиналарини кўриши билан ўз уйларидан чиқиб қочишга тушдилар.
«Биз яшириниб турган жойимизда уларни кузатдик – машиналардан қизларимиз чиқиб келаётганини кўриб ҳайратландик. Улар қизларни тўплаб бир неча дақиқа суҳбатлашдилар ва ҳеч қандай муаммосиз жўнаб кетдилар», деди Дапчида яшовчи Умар Ҳасан.



