ИҲТ Бош котиби ва Рим Папаси Ватиканда учрашишди
Ватиканда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби доктор Юсуф ибн Аҳмад Ал Отаймин Рим Папаси Франциск билан учрашди.
Ватикан матбуот хизматининг хабар беришича, учрашувда томонлар динлараро мулоқотнинг муҳимлигини таъкидлаб, «экстремизм ва терроризмга қарши курашда донолик ва бағрикенглик шиорини» янада баланд кўтаришди. Ал Отаймин терроризмнинг дини йўқлигини ва Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти ҳар қандай террорчилик кўринишларини қатъий қоралишини таъкидлади. Бундан ташқари, ташкилот Бош котиби Рим Папасига Қуддус масласида тутган позицияси, шунингдек, роҳинжаларга муносабати учун миннатдорчилик билдирди. Ўз навбатида, Рим Папаси Мянма мусулмонларини қўллаб-қувватлашини билдирди, шунингдек, қочқинларга бошпана берган қўшни мамлакатларга, хусусан, Бангладешга миннатдорчилик изҳор қилди.
Islam-today



