Террорчилар Қуръонни миналаштиришди

Суриянинг Афринидаги уйлардан бирида турк аскарлари Қуръони Карим мусҳафини топдилар, унга портловчи мослама ўрнатилган эди.

Қуръони Карим Суриянинг шимоли-ғарбидаги “Зайтун новдаси” ҳарбий амалиёти даврида курд ҳарбийларидан озод этилган аҳоли яшаш пунктларини минадан тозалаш пайти топилган.
Шайх Обаси қишлоғидаги уйлардан бирини текшириш чоғида деворга осилган Қуръон мусҳафига ўрнатилган портловчи қурилма топилган.
Турк сапёрлари портловчи қурилмани зарарсизлантиришга муваффақ бўлдилар.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада бошқа бир Мусҳафга ўрнатилган минани зарарсизлантириш пайти турк сапёрларидан бири ҳалок бўлган эди.
Ушбу далиллар ҳарбийлашган курд коммунистларининг ўз мақсадлари йўлида ҳатто дин ва имонга нисбатан куфроний ишлардан ҳам тап тортмасликларини кўрсатмоқда.

back to top