Исроил Ғазо секторини ичимлик сувисиз қолдирди
Ўтган чоршанба кунидан бери Исроил Ғазо ҳудудига ичимлик сувини тўсиб қўйди, дея хабар беради Quds Press газетаси. Сув олдиндан огоҳлантирилмай ўчирилган.
«Мекорот» номли Исроил сув таъминоти ташкилоти «газни таъмирлаш учун бир неча соатга сувни ёпиб қўйгани» ҳақида хабар берган эди, деди Ғазо Сув хўжалиги директори Моҳир Салим. «Бироқ ўшандан бери сув очилмади. Келишувга зид тарзда сув таъминоти давом эттирилмади. Бу Ғазодаги сув тақсимотига салбий таъсир қилди».
Салимнинг сўзларига кўра, анклавда 200 мингга яқин фаластинлик Исроилнинг Ғазо Шарқий чегараси бўйлаб жойлашган чуқур қудуқларидан сув олади. «Мекорот» ўтган йил имзоланган шартномага асосан Ғазога сувини сотмоқда.
Ғазо чегараси яқинида фермерлар томонидан ишлатиладиган барча суғориш қудуқлари қуриб кетган, чунки Исроил ўзининг чуқур қудуқлари учун барча ерости сув манбаларидан фойдаланади. Ғазодаги фаластинликларга қудуқларини 100 метрдан чуқурроқ қазишга рухсат берилмайди.
Ғазо аҳолиси ичимлик суви етишмаслигидан азият чекмоқда. Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳудуддаги сувнинг 95 фоизи инсон истеъмоли учун яроқли эмас.



