Муҳтожларга минглаб ноутбуклар тарқатилди
Абу-Даби университети Knowledge Group (KG) ташкилоти билан биргаликда Гиннес рекордлар китобида қайд этилди. Улар ноутбуклардан жаҳондаги энг йирик мозаикани яратдилар. Мозаикада БАА даги Зайд йили (2018 йил Амирликларда шайх Зайд йили деб номланган) логотипи акс этган.
Рекорд акцияси БААда ҳар йили март ойида ўтказиладиган ўқиш ойилигига тўғри келди.
Университет вакиллари рекордни қайд этиш делегациясини таклиф этдилар. Таълим муассасасининг бош биносида махсус тадбир ташкил этилди.
Ноутбуклардан яратилган мозаика университетнинг бу борадаги биринчи ютуғидир. Композицияга 25 минг ноутбук кетди ва у 702,82 кв.м майдонни эгаллади.
Акция ниҳоясига етгач, ноутбуклар муҳтожларга улашилди.



