Британия масжидлари экстремизамга қарши дастурни йўлга қўйдилар
Британия масжидлари ўзининг нохолислиги ва самарасизлиги билан шуҳрат қозонган Prevent давлат стратегиясига муқобил ўлароқ радикаллашувга қарши янги дастурни ишга туширди. Safe and Secure номли дастур Британия мусулмонлар кенгаши кўмаги билан тайёрланди. У собиқ полиция зобити, мусулмон Дал Бабунинг ғояси асосида ишлаб чиқилди, дея хабар беради
The Guardian.
Маълумки, ҳукуматнинг радикаллашувга қарши дастури кўплаб мусулмонларнинг танқидига учради – унга кўра ҳатто боғча ёшидаги болалар ҳам мусулмон тарбияланувчилар ортидан айғоқчилик қилиб, уларнинг гап-сўзларида ёки чизган суратларида «радикал» бирон нима кўзга ташлангудек бўлса, тегишли жойга маълум қилишлари лозим эди.
Мусулмонларнинг радикаллашувга қарши дастурида ҳам айнан шу муаммо диққат марказида туради, аммо унда нохолислик ва негатив йўқ. Истеъфога чиққунича полиция бошлиғи бўлиб ишлаган Бабунинг сўзларига кўра, экстремизм билан курашда, биринчи навбатда, хавфсиз ва ишончли муҳит яратиш лозим. Шунингдек, диний қарашлари туфайли инсонларни қоралаш ва уларга ғайри назар билан қарашдан воз кечиш керак.
Дастур доирасидаги биринчи семинар Шарқий Лондон масжидади бўлиб ўтди, кейингиси эса Финсбери Паркдаги масжидда ўтказилиши режалаштирилган.



