Массачусетс бўйлаб “Масжидларда очиқ эшиклар куни” ўтказилади
АҚШнинг Массачусетс шататидаги барча масжидлар иккинчи йил “Масжидларда очиқ эшиклар куни” тадбирини ўтказишга тайёргарлик бошлади. Бу йилги тадбир “мусулмон қўшнинг билан учраш, Исломни ўрган, мусулмон таомини истеъмол қил ва роҳат ол” шиори остида ўтади.
Америка-Ислом муносабатлари кенгашининг Массачусетс бўлими штат бўйлаб жойлашган 20дан ортиқ масжидда очиқ эшиклар кунини 8 апрелда маҳаллий вақт билан соат 15дан 18га қадар ўтказишни режалаган.
Masslive нашри хабарига кўра, тадбир давомида меҳмонлар масжидларни кўздан кечириш, намоз ўқилишини кузатиш, Ислом дини ҳақида маълумот олиш имкониятига эга бўладилар.
“Ислом дини тўғрисида нотўғри тушунчалар тарқалган ҳозирга пайтда, биз ўз жамиятимиз аъзоларига уларнинг мусулмон қўшнилари ҳам худди бошқалар каби яшашлари, ибодатда бўлишлари ва орзу қилишларини кўрсатишга умидвормиз. Биз ўша куни ва ҳар куни эшикларимиз очиқ туришидан мағрурланамиз”, - дея баёнот берди Эверетт шаҳридаги Америка Исломий маркази вакили Вафо Ваҳобий.



