Брюсселда Асад тузуми ва Россиянинг Суриядаги ҳужумларига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди

Акция иштирокчилари «қотиллар» деб ёзилган плакатларни кўтариб олганди.

Белгия пойтахти брюсселда Асад режими ва Россиянинг Суриядаги ҳужумларига қарши норозилик намойиши бўлиб ўтди.
Унда 50 киши иштирок этди. Улар Брюсселдаги Европа Комиссияси ва Европа Кенгаши бинолари жойлашган Шуман майдонига йиғилди.
Қўлларида «қотиллар» деб ёзилган плакатларни кўтариб олган намойишчилар Сурия тузуми етакчиси Башар Асад, Россия президенти Владимир Путин ҳамда Эрон раҳбари Саид Али Ҳусайний Хумайний сиёсатини танқид қилди.
Суриядаги зўравонликларга жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини тортиш ҳамда Асад ва Россиянинг ҳужумларига барҳам бериш мақсадида уюштирилган норозилик намойишда айрим иштирокчилар тўкилаётган қонлар рамзи сифатида қизил бўёқ теккан оқ кийимларни кийиб олган эди.
Намойиш кўнгилсизликларсиз ниҳоясига етди.

back to top