Вазир: Кувайтда халқаро Қуръон мусобақаси 10 апрелда бошланади

Кувайтнинг Адлия ва дин ишлари вазири Др.Фаҳад Ал-Афаси мамлакатнинг 9-халқаро Қуръон мусобақаси 10 апрел куни бошланишини эълон қилди.

Вазир айтганига асосланиб KUNA агентлигининг хабар беришича, халқаро мусобақа Амир Шайх Сабоҳ Ал-Аҳмад Ал-Жабир Ал-Сабоҳ ҳомийлигида ўтказилади.
Мусобақадан кўзланган мақсад араб ва мусулмон давлатларида яшовчи Қуръони Каримни ёд олиш билан шуғулланганлар орасида ғолибларни аниқлаш, ёш авлодга Қуръон тиловати ва илмларини ўргатишда имомлар ролига эътиборни қаратиш, шунингдек, Қуръони Каримни ёд олувчиларни рағбатлантиришдан иборат эканини урғулади.
Вазир Ал-Афаси жорий йилги мусобақадан кўпроқ одам манфаат кўрсин, деган мақсадда хориж давлатлардан Қуръонни ёд олган имкон қадар кўп вакил иштирок этишини таъминлашга ҳаракат қилинаётганини сўзига қўшимча қилди.

back to top