Саудиялик олим тўпурар футболчи Муҳаммад Салоҳнинг амалини мақтади

Саудия Арабистонидаги таниқли олим Др. Оиз Қарний Англия Премьер-лигасининг Ливерпул жамоаси таркибида тўп сураётган мисрлик тўп урар Муҳаммад Салоҳнинг солиҳ амалини мақтади.

Салоҳ Ватфорд жамоасига қарши 24 март кунги ўйинда рақиб дарвозасига тўртта гол киритди. Мазкур ўйинни шарҳлаган саудиялик олим Салоҳ ҳар гал тўп урганидан кейин майдонда сажда қилиб Аллоҳ таолога шукр айтаётганини олқишлади.
“Бу унинг ягона Аллоҳга сажда қилишини кўрсатади. У Исломни тақдим этмоқда. Балки, бу юзта ёки мингта даъватдан яхшироқ бўлиши мумкин. Ислом динини ҳар гал тақдим этганингда Аллоҳ сени ёрқин юлдуз бўлиб қолишингни насиб этсин”, деб ёзган Твиттердаги ўз саҳифасида саудиялик имом.
Ал-Қарни Салоҳнинг мухлисларини “Ислом динини энг гўзал кўринишда тақдим этишида уни рағбатлантиришга” даъват қилди.
Муҳаммад Салоҳ ажойиб ўйинлари билан миллионлаб футбол ишқибозларига олам-олам қувонч бахш этиб келаётгани боис унинг мухлислари оммавий равишда Ислом динини қабул қилишга ваъда беришган.

back to top