Шаҳзода: Ваҳобийликни ёйишда Ғарб саудияликларни рағбатлантирган

“Совет Иттифоқига қарши туришда Ғарб давлатлари Саудия Арабистонидан ёрдам сўраб мурожаат қилгани сабабли Саудия дастагида ваҳобийликни дунёга ёйиш бошланган”.

Буни Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон Вашингтон Пост мухбири билан суҳбат чоғида айтган.
Спутникнюс нашрига кўра, мусулмон давлатлар СССР таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш мақсадида Риёд расмийлари денгиз ортидаги масжидлар ва мадрасаларга маблағ еткиза бошлаган.
Шаҳзода Саудия Арабистони ўз йўлини йўқотиб қўйганини тан олган ҳолда: “Ҳаммасини қайта йўлга солишимиз керак”, - дея таъкидлаган.
Нашрга кўра, Вашингтон Пост мухбири билан суҳбат микрофонсиз бўлганига қарамай, Саудия Арабистони элчихонаси суҳбат ёзувининг бир қисмини оммага эълон қилинишига рози бўлган.

back to top