Туркия ва БМТ Сурияга инсонпарварлик ёрдами кўрсатди

Инсонпарварлик ёрдами Идлиб ва унинг яқинидаги қишлоқларга етказилади.

Йигирма олти вагон инсонпарварлик ёрдами Жилвагўзи чегара пункти орқали Суриянинг Идлиб шаҳрига жўнатилди.
Туркия ҳукумати қошидаги фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бошқармаси ҳамда БМТ томонидан тақдим этилган инсонпарварлик ёрдами Туркиянинг Хатай вилоятидаги Рейҳанли туманига келиб тушган, у ердан Идлиб ва яқин атрофдаги қишлоқларга етказилади.

back to top