БМТ роҳинжаларни танқид қилган Мянма армияси қўмондонини қоралади

БМТ Бош котиби Антонио Гутерреш «роҳинжаларнинг Мянмадаги бошқа этник гуруҳлар билан умумий жиҳати йўқ» деган Мянма армияси бош қўмондонини танқид қилди.

Гутерреш генерал Мин Аун Хлаиннинг ҳарбий йиғилишда айтган сўзларидан «ларзага» келганини билдирган ва Мянма раҳбарларини
«маданий уйғунликка путур етказувчи адоватга қарши якдиллик билан курашишга» чақирган.
Душанба куни Хлаин мамлакат шимолидаги Качин вилоятида бўлиб ўтган мажлисда роҳинжаларни муҳожирлар, яъни «бенгалияликлар» деган ҳамда уларнинг Мянмадаги этник гуруҳлар билан алоқаси йўқлигини иддао қилган.
«Бенгаллар фуқаролик талаб қилгани учун аҳвол шу даражада таранглашди» деган у.
Генерални бир оғиз сўзи билан мамлакатда роҳинжаларнинг азобларига чек қўйиши мумкин бўлган инсон сифатида баҳолашади.
Қуйи табақадаги ҳарбийлар унинг сўзларини қонундек қабул қилишлари ва роҳинжаларга муҳожирлардек муносабат кўрсатишда адвом эттиришлари тайин.
Айни пайтда БМТ Хавфсизлик кенгаши Мянмага ўз вакилларини жўнатиб, қочқинлар масаласини ўша ернинг ўзида ҳал қилишни режалаштирмоқда, лекин Мянма ҳукумати ҳозирча бунга рухсат бермаяпти.

back to top