Масжид кўп болали оила учун байрам ташкил қилди
Қозоғистон пойтахтида «Нур Астана» масжиди жамоати кўп болали оила учун дам олиш кунлари байрам ташкил қилди.
Марям ва унинг тўрт фарзанди (Амин, Рамазон, Юсуф ва Умар-Ихлос) Рамазон қишлоғида (Астанадан 100 км) яшайди. Яқин кунларга қадар бу оила республика пойтахтига бормаганди, дея хабар беради muftyat.kz
Аёл Исломни 17 йил олдин қабул қилганди. У ҳаётда кўп қийинчиликларга дуч келди. Ҳозир Марям ўз уйида яшайди. Масжид жамоатининг ёрдами туфайли энди унинг уйи иссиқ, шинам ва ёруғ бир масканга айланди.
Муслима фарзандлари билан Астанага келганида, уни «Нур Астана» Марказий масжиди ходими Даурен Муслимов кутиб олди. Меҳмонлар учун Қозоғистон пойтахти бўйлаб махсус экскурсия ташкил этилди. Уч кун давомида оила аъзолари ЭКСПО кўргазма марказига, «Нур Олам» этноовулига, «Ҳазрат Султон», «Нур Астана» масжидларига, Mega Silk Way савдо-кўнгилочар мажмуасига ва шаҳарнинг бошқа маданий ва оммавий жойларига боришди.
Хайрлашар чоғи «Нур Астана» масжиди жамоати Марямга ва унинг болаларига зарур озиқ-овқат ва кийим-кечакларни тортиқ қилдилар. Муслима ғамхўрлик ва эътибор учун ҳаммага миннатдорчилик билдирди.
«Атрофимизда ёрдамга муҳтожлар кўп. Биз уларнинг ўзлари ҳал қила олмайдиган муаммоларга эътибор қаратишимиз лозим», деди Муслимов.
Унинг сўзларига кўра, май ойида кўп болали оилаларнинг Астонага саёҳатини яна ташкиллаштириш режалаштирилмоқда.



