Босниялик мусулмонлар Колорадода Исломий марказ очди

АҚШнинг Колорадо штатида яшаётган босниялик (Босния-Херцоговина собиқ Югославиянинг ўлкаси. Таҳр.) юзлаб оила Mile High Исломий марказининг тантанали очилиши маросимида иштирок этди.

Денверпост нашрига кўра, Исломий марказни қуриш лойиҳаси етти йил давом этган.
Янги фаолият бошлаган Исломий марказ маълумотига кўра, Колорадо штатидаги босниялик мусулмонлар жамоаси 275 оиладан иборат.
Масжидлар қўмитаси раиси Адемир Черич Mile High Исломий маркази Ислом динини яқиндан ўрганишни хоҳлаган одамлар учун маърифат тарқатувчи масканга айланишини хоҳлашини таъкидлади.
“Биз қанчалар тинчликсевар эканимизни тушунтирамиз. Ислом динини ўрганиш истагида марказга келган ҳар қандай инсонни қутлаймиз”, - дея баёнот берди Адамир Черич.

back to top