Анқарада Сурия бўйича Туркия, Россия ва Эрон саммити ўтказилади
Суриядаги уруш ҳаракатларига барҳам бериш мақсадида Туркия президенти Ражаб Тоййип Эрдўғон 4 апрел куни Туркия, Росия ва Эрон саммитига мезбонлик қилади.
Туркия, Россия ва Эрон Сурияда 2016 йил декабрида жорий этилган ўт очишни тўхтатиш келишувининг кафолатчи давлатлари ҳисобланади.
Туркиядаги ахборот агентликлари хабарига кўра, саммитдан ташқари бўладиган Туркия-Эрон учрашувида Суриядаги уруш муаммосидан ташқари икки томонлама алоқаларга оид масалалар муҳокама этилиши кутилмоқда.
Айни пайтда, Туркия ҳукумати эълон қилган баёнотга кўра, Анқара расмийлари 3 апрел куни Туркия-Россия ўртасида тузилган юқори даражадаги Ҳамкорлик кенгашининг еттинчи учрашувига ҳам мезбон бўлади.
Москва ва Анқара делегацияларининг сўзлашуви чоғида минтақавий ва халқаро масалалар қатори икки томонлама ҳамкорликка оид масалалар ҳам кўрилиши кутилмоқда.
Россия президенти Владимир Путин Туркияга ташрифи давомила 3 апрел куни Аккую Атом электр станцияси қурилишини бошлаш тантанали маросимида иштирок этиши режаланган.