Дубайда пляжда кутубхона очилди
Дубай муниципалитети пляж устида «бахт платформасини» барпо этди, у барча ташриф буюрувчиларга ижобий кайфият билан вақт ўтказишларини таклиф этади.
Платформада кутубхона бор, катта қувватли прожекторлари бўлган маёқлар туфайли унга исталган вақтда ташриф буюриш мумкин.
Унинг узунлиги 125 метрни ташкил этади. Унда катталар ва болалар учун ҳар хил тил ва мавзуларда китобларни топиш мумкин.
Бундан ташқари, платформа имкониятлари чекланган кишилар учун барча зарур жиҳатлар билан жиҳозланган.