Исроил армияси Ғазода тинчлик намойишига қарата ўт очди
Фаластин Соғлиқ сақлаш вазирлиги хабар беришича, Ғазо чегараси бўйлаб Исроил ҳарбийлари билан тўқнашувлар натижасида камида 13 фаластинликлар вафот этди ва 1000 га яқин киши жароҳат олди.
Исроил ҳарбийлари “Қайтиш Намойиши – Фаластин Ер Куни”га бағишланган намойиш иштирокчиларига қарата ўқ ота бошлаган. Ўлдирилганлар ичида ўз ерида ишлаб турган фаластинлик деҳқон ҳам бор эди. Ярадорларнинг ниҳоятда кўплиги сабабли, тиббиёт ходимлар фуқаролардан қон топширишни илтимос қилишган. Анклавнинг жанубида Хан-Юнис шаҳрида маҳаллий шифохоналар тўлиб кетганлиги ва янги ярадорларни қабул қила олмагани туфайли вазият янада аянчли тус олган.
IslamNews