Туркия Бангладешда болалар интернатини қурди
Бангладешда Туркия Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳамда инсонпарварлик ёрдами фонди томонидан İyilikhane болалар ассоциацияси билан ҳамкорликда қурилган болалар интернати фойдаланишга топширилди.
Болалар интернати Кхулна шаҳрида жойлашган. Унинг пойдевори тўрт йил аввал қурилган. Биринчи босқичда интернатда 100 та бола яшайди, кейин уларнинг сони 170 тагача ошади. Уч қаватли бинода болалар қулай шароитларда яшайдилар ва диний таълим оладилар.
Болалар интернатида ётоқхоналар, синф ва ўйин хоналари, ошхона, анжуманлар зали, кир виш хонаси, ўқитувчилар хонаси ва кутубхона бор.
Эслатиб ўтамиз, Туркия Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳамда инсонпарварлик ёрдами фонди (İHH) 1992 йил ташкил этилган бўлиб, дунёдаги барча муҳтожларга, уларнинг диний ва ирқий мансублигидан қатъи назар, ёрдам қўлини чўзади. Фонд жаҳоннинг беш қитъасидаги 135 мамлакатда фаолият юритади, урушлар, очлик ва табиий офатлардан жабрланганларга ёрдам беради.