Лондонда кўчада содир бўладиган қотиллик қурбонларининг учдан бир қисми – мусулмонлар
Буюк Британияда мудофаа вазирлари янги тарихда илк маротаба Лондон кўчаларида Нью-Йорк кўчаларига қараганда хавфи ортиши билан кўча жиноятларининг феврал ойи бўйича содир бўлиши рекорд натижаларни кўрсатаётганидан бошларини чангаллаб қолишмоқда.
Охирги 2 ой мобайнида Лондон қотиллик жинояти содир бўлиши бўйича кўрсаткичлари билан Нью-Йоркни ортда қолдириб кетди, Скотланд-Ярд натижасиз равишда 2014 йилдан буён 38% га ошган қотиллик жиноятининг содир этилишига қарши курашиб келмоқда. Лондон кўчаларида феврал ойида 15 та қотиллик содир бўлган бўлса, Нью-Йоркда бу кўрсаткич 14 тани ташкил этган. Олинган далилларга кўра Британия пойтахтида содир бўлаётган қотилликлар бир-бирини такрорламаётган бўлсада, уларни ғараз қарашлар ташкил этмаётган бўлсада, ўзига эътиборни жалб қиладиган бир ҳақиқат мавжуд, яъни кўча қотилликларининг 15 қурбони орасидан 6 нафари мусулмон бўлган, бу эса The Daily Mail берган маълумотга кўра мусулмонлар Лондон аҳолисининг 12%ини ташкил этадиган миқдорга нисбатан сезиларли даражада ортиқ миқдор ҳисобланади дея хабар бермоқда IslamNews. Ҳалок бўлганлар орасида Сейид Хан, Хасан Озкан, Бюлент Кабала, Сабри Шибани, Садик Мухамед и Абдикарим Хассан исмли кишилар мавжуд.
IslamNews