Лондонлик мусулмон киши ҳар пайшанба куни 300-400 эҳтиёжмандга егулик тарқатмоқда
Ҳар пайшанба куни Лондоннинг ғарбий қисмида жойлашган “Chicken Spot” кафесида барча эҳтиёжмандларга, шунингдек, уйсиз қолганларга, нафақахўрларга ва молиявиф қийин аҳволда қолганларга бепул овқат тарқатилади. Овқат эрталаб 3 дан кечки соат 7 га қадар тарқатилади.
“Мен атрофда кўплаб уйсиз қолганларни кўрдим ва ўғлим билан келишиб ҳар пайшанба куни бепул овқат тарқатишга қарор қилдик. Яратганга ҳамдлар бўлсин, биз бу савобли ишни бошлаганимизга ҳам 3-4 ой бўлди. Биз бу инсонларнинг юзларидаги қувончни кўришдан мамнунмиз, дейди “Chicken Spot” кафеси хўжайини.
Ушбу хизмат тез – тез фойдаланувчи Хизер исмли киши, «улар нафақат овқат беришади, балки жамоатчиликни ҳис эттиришади, кишиларни бир-бири билан бирлаштиришади. Бу каби савобли ишлар одамларга умид бағишлайди ва бошқаларда ҳам савобли иш қилишга ундаши мумкин» дейди.
Одамлар бунга ижобий муносабат билдиришмоқда ва доимий равишда ўзларидан эҳсонлар қолдириб кетишади. Шунингдек, Патрик каби кўнгиллилар келиб қолган овқатларни олиб кўчадаги бошқа эҳтиёжмандларга тарқатишади.
«Эҳтиёжманд кишилар уларни қўллаб – қувватловчи кишилар борлигини, улар билан иссиқ овқатларини баҳам кўришлари мумкинлиги ҳақида билишлари керак. Фақатгина бир кунгина тарқатилса ҳам, лекин улар у ердан егулик олишлари мумкинлигини билишади», - дейди Патрик.
Найим ўзининг дини ислом бўлганлиги учун ҳам саховатли ишлар қилишга ундашини сўзлади.
“Мен мусулмонман (Алҳамдулиллаҳ), ислом савобли ишлар қилишга чақиради. Мусулмонлар эҳсон қилишлари керак. Бу менинг динимнинг бир парчаси ҳисобланади ва мен Яратганнинг мени буни амалга оширишимни насиб қилганига ҳамд айтаман”.
Найим, шунингдек, душанба кунлари ва Рамазон ойида эҳтиёжмандларга бепул овқат тарқатишни мўлжалламоқда.