Исломни Европага танитмоқчи бўлган турклар 200.000 дона атиргул тарқатди

Европадаги турк жамоалари Ислом динини Европа халқларига танитиш доирасида 7 апрел куни навбатдаги тадбирни ўтказди.

Диний-сиёсий ҳаракат ҳисобланган Миллий Горус Исломий жамоаси (ICMG) Европанинг 200 та шаҳрида яшовчи фуқароларга 200.000 дан зиёд атиргул ҳамда Ислом дини ва мусулмонлар ҳақида маълумотлар ёзилган варақалар тарқатди.
Бу ICMG томонидан “Салом! Мен мусулмонман” шиори остида ўтказилаётган тўртинчи анъанавий йиллик тадбир бўлди.
М.АА нашрига кўра, тадбир Австрия, Белгия, Германия, Голландия, Дания, Италия, Норвегия Швейцария, Швеция ва Францияда бир вақтда ўтказилган.
Германияда атиргул ва варақа тарқатиш 15та вилоятнинг 120та шаҳрида уюштирилган.
Австрияда эса мамлакатнинг 25та аҳоли пунктида одамларга атиргул билан варақа тарқатилган.
Голландиянинг 17та шаҳрида 250 нафар қўнгилли турк мусулмон 27.000 дона атиргул ҳамда варақалар тарқатган.
Голландияликларга атиргул тарқатаётган Идрис Эрдўғон Анадолу агентлиги мухбири билан суҳбатда тадбирдан кўзланган асосий мақсад Ислом дини ва мусулмонлар ҳақида шаклланган нотўғри тушунчаларга барҳам беришдан иборат эканини таъкидлади.

back to top