АҚШ: Филаделфиядаги мусулмонлар ҳамма учун бепул хизмат кўрсатадиган клиника очди

АҚШ: Филаделфиядаги мусулмонлар ҳамма учун бепул хизмат кўрсатадиган клиника очди

АҚШнинг Пенсилвания штати пойтахти Филаделфия шаҳрининг Франкфорд хиёбонида жойлашган “Шамс” номли янги клиниканинг 9 апрел кунги тантанали очилиши маросими Қуръони Карим тиловати билан бошланди.

Рамзий лента қирқилганидан кейин сўзга чиққан клиниканинг кўнгилли шифокорлари ирқи, жинси ва эътиқодидан қатъий назар ҳар қандай фуқаро уларнинг хизматидан бепул фойдалана олишлари мумкинлигини таъкидладилар.
“Биз маҳаллий черковлар, синагогалар ва бизнес вакилари билан мулоқотда бўлиб клиникамизга мусулмонча ном берилгани, барча ишчилар ва раҳбаримиз мусулмон бўлишига қарамай, эшигимиз ҳамма учун очиқ эканини тушунтирдик”, - дея баён қилди шифохона директори Др.Аммар Шаҳид.
 “Биз ирқи ёки маданиятига ва хатто қаердан келганига қараб ҳеч кимни камситмаймиз. Фақат мусулмонларга эмас балки жамиятнинг ҳамма аъзосига бепул хизмат кўрсатамиз”, - деб сўзига қўшимча қилди Др.Шаҳид.
Клиниганинг Интернетдаги саҳифасига кўра, Филаделфияда яшайдиган қарийиб 75.000 мусулмоннинг ярмидан кўпроқ қисми камбағалликда кун кечиради ва тўртдан бир қисми тиббий суғуртага эга эмас.
Whyy.org нашрига кўра, Филаделфия АҚШнинг энг камбағал йирик шаҳари бўлиб, 400.000 аҳоли қашшоқликда яшайди.

back to top