Саудия Арабистони Қатарни оролга айлантириб қўймоқчи
Саудия Арабистони Қатарни оролга айлантириб қўймоқчи
Саудия Арабистони ҳукумати Қатар билан чегарага канал қуриш лойиҳасини муҳокама қиляпти, лойиҳа Саудия инвестиция иттифоқи томонидан тавсия қилинган.
Sabq газетасининг маълум қилишича, узунлиги 60 км, кенглиги 200 метр ва чуқурлиги 15-20 метр бўлган канал Қатарни орол давлатга айлантириб қўяди. Янги сув йўли Салва порт шаҳридан Хур ад-Ҳадид туманигача боради, каналдан ҳар қандай сув транспорти кечиб ўтиши мумкин бўлади.
Лойиҳани амалга оширишда тўққиз нафар ширкат иштирок этади, бунга 2,8 миллиард Саудия риёли ажратилади. Қурилиш 12 ой давом этиши мўлжалланмоқда.
Канал туристик ҳудудларни курортлар, хусусий пляжлар ва бешта асосий меҳмонхона билан бирлаштириши кутиляпти. Бундан ташқари, Иттифоқ бу ҳудудларда эркин савдо майдонини ташкил этишни кўзламоқда. Айни пайтда Инвестиция иттифоқи ҳокимиятнинг розилигини кутяпти. Таъкидланишича, канал фақат Саудия Арабистонига тегишли бўлади, чунки у қироллик ҳудудида, Қатар билан расмий чегарадан бир километр ичкарида қазилади. Қатар билан чегара ва канал орасидаги қуруқлик қиролликни ҳимоялаш учун ҳарбий ҳудуд вазифасини ўтайди. Yenicag.Ru



