Британияда ярадор имом жиноятчиларни таъқиб этди.

Ўз исмини очиқламаган Лутонлик 47 яшар имом воқеа тафсилотларини сўзлаб берди.

У ҳуфтон намозидан қайтаётганда тўсатдан уни олдига автомобиль келиб тўхтади. Орқа ўриндиқда ўтирган йўловчи бирдан имомга қарата уч марта ўз узди. Қўли яраланган имом ўзини йўқотмай қўзғалиб қочишга уринган автомашинага ғишт улоқтириб унинг ойнасини синдиришга муваффақ бўлди. Айнан мана шу белги туфайли бироздан сўнг жиноятчилар қўлга олинди. Аниқланишича, имомдан ташқари безорилар яна бир пиёданинг жонига қасд қилиб юзига қарата ўз узишган экан. Лутон полицияси тергов-суриштирув ишларини давом эттирмоқда.

back to top