Икки нафар ёш муслималарнинг оёқлари яна юра бошлади
Камерунлик опа-сингиллар 8 яшар Саломат ва 6 яшар Марям оёқлари қийшайиб кетганлиги боис мустақил ҳаракатланиш имкониятидан маҳрум бўлган.
Африкалик қизларнинг яхши ва сифатли овқатланмаслиги бунга сабаб бўлган. Уларнинг ота-онаси Дуал бандаргоҳига халқаро хайрия жамғармасининг шифокорлари келишганини эшитган заҳоти фарзадларини у ерга олиб боришга аҳд қилишди. Отга миниб 160 километрлик масофани босиб ўтган беморларнинг сафари бесамар кетмади. Иккиовлон қизчалар жарроҳлик амалиётини бошдан кечиргач, эртаси куниёк оёққа туриб бемалол юра бошлашди.



