Масжидда очик эшиклар куни бўлди
АҚШ нинг Америка-Ислом муносабатлари кенгаши томонидан ташкиллаштирилган Очиқ эшиклар тадбири Массачусетс штатида муваффақиятли бўлиб ўтди. Мазкур тадбир ҳар йили штат бўйлаб ўтказилиб, унда 20 дан ортиқ масжидлар барча хоҳловчилар учун ўз эшикларини очади. Жумладан, Бостон шаҳрининг Ислом жамияти қошидаги маданият марказига турли хил ёш ва дин вакиллари ташриф буюришди. Меҳмонларнинг барчаси илик қарши олиниб, ҳар бирига атиргул туҳфа этилди.



