Исроил ҳарбийлари фаластинлик журналистни ўққа тутди

Ғазо секторида бўлиб ўтган намойишни ёритишга борган фаластинлик журналист 30 яшар Ёсир Муртажа олган жароҳатларидан касалхонада ҳаётдан кўз юмди.

Унинг эгнида  “пресса” ёзувли кўк химоя нимчаси бўлганига қарамай, у Исроил ҳарбийлари томонидан ўлдирилди. Воқеа шоҳиди бўлган яна бир фотосуратчи Ҳусам Салим сўзларига кўра, ўқ узилганда Ёсирнинг қўлида фотоаппарат бўлган. Фаластин журналистлар уюшмаси маълумотига кўра, жума куни бўлиб ўтган норозилик намойишида 7 журналист яраланди.

back to top