The New York Times: Валиаҳд шаҳзода ва «Саудия баҳори»
The New York Times газетаси Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон билан интервьюни эълон қилди, шаҳзода «суадияча араб баҳори» ҳақида сўзлаб берди, дея хабар беради NEWSru.co.il.
Шаҳзода аксилкоррупция дастури баҳонасида ҳокимиятни эгаллаш ҳақидаги айбловни «кулгили» деб баҳолади. Унинг сўзларига кўра, 1980-йиллардан бери Саудия Арабистони коррупция ботқоғига ботган, у мамлакат бюджетини 10% га қисқартирарди. Шаҳзода Муҳаммаднинг айтишича, отаси тахтга ўтирганида коррупцияга барҳам бераман деб қасам ичган ва ўғлига коррупционерлар ҳақида маълумот тўплашни буюрган.
Муҳаммад ибн Салмоннинг айтишича, 200 дан ортиқ гумонланувчилар «қора рўйхат»га тушган. Ўтказилган текширувлардан сўнг уларнинг 95% га яқини ўз айбига иқрор бўлган ва судгача келишувни имзолаган (бу келишув айбланувчиларнинг ўз мулкидан катта қисмини давлат ғазнасига ўтказишини кўзда тутади). Яна 4% гумонланувчилар айбларини бўйнига олмаган ва судга мурожаат қилмоқчи. Фақат 1% гумонланувчиларгина айбсиз бўлиб чиқди, дейди шаҳзода.



