Покистон: 11 йиллик текширувдан сўнг масжидга ҳужум қилганлар устидан ҳукм ўқилади
Покистоннинг Ҳайдаробод шаҳридаги тарихий “Макка” масжидига ҳужум уюштирган шахслар устидан суд ҳукми 16 апрел куни ўқилади.
Покистондаги нуфузли ахборот агентликлари хабарига кўра, 2007 йил 18 май куни масжид ховлисида амалга оширилган портлаш оқибатида жума намозини ўқиш учун масжидга келган 9 киши нобуд бўлган, 58 киши тан жароҳати олган.
Портлаш содир бўлган пайтда масжидда 10.000 намозхон бўлган.
Маҳаллий ахборот агентликларига кўра, портлаш уяли телефон орқали узоқ масофадан туриб амалга оширилган.
Хавфсизлик хизмати ходимлари масжид ховлисида яна иккита портламай қолган қўлбола бомбани топиб уни зарарсизлантирган.



