Саудия Исроилнинг Ал-Ақсо масжиди ва фаластинликларга қарши ҳаракатини қоралади

Саудия Арабистони Кабинети аъзолари Исроилнинг Ал-Ақсо масжиди ва фаластинликларга қарши хатти-ҳаракатларини яна бир карра қоралади.

Саудия Қироллиги 2002 йилги “Араб тинчлик ташаббуси” доирасида фаластинликларнинг ҳуқуқлари таъминланиши кераклигини, айниқса, пойтахти Қуддус шаҳрининг шарқий қисми бўлган мустақил Фаластин давлати барпо этилишини Қироллик қатъий қўллашини таъкидлади.
Арабнюс нашри хабарига кўра, Қирол Салмон раислигида 10 апрел куни Ал-Ямома саройида бўлиб ўтган мажлисда валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон бошчилигидаги Саудия Қироллиги расмий делегациясини илиқ қарши олгани ва меҳмондўстлиги учун АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятига ва Америка халқига миннатдорлик билдирилган.
Мажлисда шаҳзода Муҳаммад ибн Салмоннинг Парижда Франция Президенти, Бош вазири ва ҳукуматнинг юқори лавозимли расмийлари билан олиб борган сўзлашувлари ўзаро муносабатлар ривожига туртки бўлишига умид билдирилган.
Саудия Қироли бошчилигида ўтган ҳукумат аъзолари йиғилишида Яман ва Суриядаги вазият ҳам батафсил муҳокама этилган.

back to top