Ҳиндистон: Шифокор 70 нафар мусулмон боланинг ҳаётини сақлаб қолди

Ҳинд шифокори Биҳар штатида рўй берган зўравонликлар пайтида 70 нафар мусулмон болани ўз уйига яшириб уларнинг ҳаётини сақлаб қолди.

Жорий йил 25 март куни ҳиндлар Рама Навами худосининг туғилган кунини нишонлаш тадбирида бошланган зўравонликлар тез фурсатда Биҳарга ёйилиб, беш кун давом этди.
Newsclick нашрига кўра, 27 март куни Самастипур шаҳри яқинидаги Росара қишлоғида 3.000 нафар ҳинддан иборат оламон 70-80 нафар мусулмон талаба ўқиётган “Зиёул Улум” мадрасасига бостириб кириб ҳаммаёқни вайрон қилган.
Оламон яқинлашиб келаётганини кўрган устоз ва талаба болалар мадрасага қўшни бўлган шифокор Ашок Кумар Мишранинг уйига кириб, у ердан бошпана топган. Ашок Кумар уларга ҳеч ким зиён етказа олмаслигини айтган.
Оламон тарқалганидан сўнг мадраса устози Мавлоно Назир Аҳмад Назри ёрдам шифокорга бергани учун миннатдорлик билдирган. Ўз навбатида шифокор инсонийликни ҳар нарсадан юқори қўйиш ўз вазифаси эканини айтган.

back to top