Москвада “Ҳалол Экспресс 2018” кўргазмаси ўтказилади

Жорий йилнинг 23 – 25 апрел кунлари Россия Федерацияси пойтахти Москвадаги “Food City” озиқ-овқат маҳсулотлари улгуржи савдо маркази ҳудудида қатор ташкилотлар ҳамкорлигида “Ҳалол Экспресс 2018” номли кўргазма ўтказилади.

Тадбирдан мақсад “Ҳалол” бренди остида маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ишончли ширкатлар маҳсулотларини улгуржи савдо ширкатлари раҳбарлари ва дистрибютерларга тақдим этишдан иборат.
“Food City” Россия қолаверса, Европадаги энг йирик улгуржи-чакана савдо озиқ-овқат марказларидан бири ҳисобланади. Марказнинг умумий майдони 346.527 квадрат метр бўлиб бир кунда 10.000 киши кўргазмани томоша қилиш имкониятига эга.

back to top