Минг масжидли орол
Индоезия мусулмонлар ҳордиқ чиқариши учун энг муносиб жой эканини кўпчилик билмайди. Ҳамма биладиган Балидан ташқари Ломбок ороли ҳам бор, у ерда аҳолининг катта қисми мусулмон бўлиб, ҳалол саёҳлик учун барча шароитлар яратилган.
Бу ҳақида оммага кенгроқ маълумот бериш ва ҳалол сайёҳликни оммалаштириш учун Индонезия исломий туризми ассоциацияси Филиппиннинг Индонезиядаги элчихонаси ҳамда Air Asia Philippines авиакомпанияси кўмагида жаҳоннинг 10 мамлакатидан туроператорлар ва журналистларни Ломбок оролига таклиф қилди. Шу билан Индонезия жаҳондаги энг кўп мусулмонлар яшайдиган ўлка сифатида Ломбок оролига саёҳат қилишнинг афзалликларини кўрсатиб берди. Жумладан:
1. Бу ерда масжидлар ва намозхоналар бор.
Оролнинг туб аҳолиси сасакилар асосан мусулмонлар бўлиб, балийлик индустлар бу ерда озчиликни ташкил қилади. Албатта, индуист эҳромлари ҳам учраб туради, аммо масжидлар улардан анча кўпроқ. Шу сабабли Ломбокни «минг масжидли орол» дейишади.
Бундан ташқари, бу ерда ҳамма жойда, жумладан, аэропортда ҳам аёллар ва эркаклар учун алоҳида намозхоналар мавжуд.
Оролда Матарама исломий маркази машҳур ҳисобланади, у ерда Ғарбий Нуса Танггарадаги энг катта масжид бор. Масжид эшиклари барча сайёҳлар учун очиқ, сайёҳлар баландлиги 13 қаватли уйга тенг минораларга кўтарилишлари мумкин. У ердан оролнинг жанубидаги ажойиб манзаралар кўриниб туради.
Ломбокнинг энг қадимий масжиди Масжид Баян Белак ва Буюк Сален номидаги масжидлар ҳам диққатга сазовор ёдгорликлар ҳисобланади.
2. Мусулмонлар учун барча шароитларга эга меҳмонхоналар
Оролдаги ҳамма меҳмонхоналар ҳалол сертификатини олишга ва бу соҳада қабул қилинган жаҳон стандартларига амал қилишга интилади. Масалан, ҳалол таомлар, Қиблага ишораларнинг мавжудлиги, меҳмонхонадаги ҳар бир хонада Қуръон бўлиши, шунингдек, эркаклар ва аёллар учун алоҳида хизматлар таклиф этилиши шулар жумласидандир.
3. Ҳалол таом
Ломбокнинг қаерида бўлмасин сайёҳ ҳеч бир қийинчиликсиз ҳалол таом топиб истеъмол қилиши мумкин. Деярли барча оммавий овқатланиш муассасалари ҳалол белгисига эга, демак, бу ерда таомлар Ислом аҳкомларига мувофиқ тайёрланади. Шунингдек, Ломбокда вегетариан ресторанлар ҳам бор.
Ломбокда анъанавий таомлар билан бирга жаҳонга машҳур KFC ва McDonald’s ҳам бор ва улар ҳам маҳсулотларини ҳалол стандартлари асосида тайёрлайдилар.
4. Интерактив
Бу ерда бўш вақтни мазмунли ўтказиш мумкин, кўплаб диққатга сазовор жойлар борки, улар сайёҳни зериктирмайди. Буларнинг бари Ломбокда таътилни мароқли ва мазмунли ўтказиш имконини беради.



