Масжид ул-Ҳарам имоми: Мўътадил Исломни ёйиш улкан вазифа

Муқаддас Макка шаҳридаги Масжид ул-Ҳарамнинг имоми шайх, доктор Солиҳ ибн Муҳаммад Ал-Толиб мусулмон дунёсига мўътадилликни ёйиш уламолар олдида турган муаммоли улкан вазифа, деди.

Шайх Солиҳ ибн Муҳаммад бу гапни Саудия Арабистони Қиролининг Умра ва Ҳаж дастури доирасида дунёнинг турли давлатларидан Қиролнинг меҳмони сифатида Саудияга келган уламолар олдида қилган чиқишида айтди.
Ал-Толиб Умра ва Ҳаж дастуридан кўзланган мақсад долзарб масалалар ва дуч келинаётган муаммоларни муҳокама қилиш учун дунё уламолари ўртасида алоқа ўрнатишдан иборат эканини айтди.
“Бизнинг елкамизда Исломнинг ҳақиқий мақомини белгилаш ва уни ҳимоя қилиш каби улкан вазифа турибди. Ислом дини - тинчлик динидир. Ислом дини бизни севишга, тинчликка, биродарликка, тенгликка, инсонийликка, ҳалол турмуш тарзига, адолат ва кенгбиғирликка ўргатади”, - дея сўзига қўшимча қилди Масжид ул-Ҳарамнинг имоми.
Шайх, доктор Солиҳ ибн Муҳаммад Ал-Толиб дуч келинаётган хавф-хатарларга қарши туришда мусулмонларнинг ўзаро бирлашиши муҳим эканини алоҳида таъкидлади.

back to top