Зума аҳолисининг 500 нафари заҳарланди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ҳисоботига кўра, Дамашқ ёнидаги Дума шаҳрига уюштирилган ҳужум натижасида 500 нафар аҳоли юқори токсик кимёвий заҳарланиш асоратлари билан маҳаллий касалхонага ёткизилди.
Жабрланганларда нафас олиш йўлларидаги оғриқлар, шиллиқ парда жиддий тарзда шикастланиши ва марказий асаб тизими фаолияти изидан чиқиши ҳолатлари кузатилмоқда. Кимёвий ҳужум оқибатида ертўла ва пана жойларда жон сақлаган 70 дан ортиқ инсон ҳаётдан кўз юмди. Уларнинг 43 нафари бевосита юқори токсик қимёвий моддалар таъсиридан ҳалок бўлди.



