АҚШ фуқароси мусулмонга ҳамла қилгани учун маҳкама олдида жавоб беради

Теннесси штатида яшовчи Кристофер Бэкхем ирқий ва диний ҳусуматда айбланиб жиноий жавобгарликка тортилди. У ўтган йил октябрь ойида мусулмон оиласига ҳужум қилиб, рўмол ўраган ўқувчи қизлар пичоқ билан таҳдид қилиб уларнинг отасига тан жароҳатлари етказди. Воқеа жойига етиб келган полиция зобитлари жиноятчининг мусулмонлар шаънига таҳкирловчи сўзларни айтаётганини гувоҳи бўлишди. 32 яшар исломофобнинг айби исботланса, у 15 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

back to top