Британиялик даҳрий аёл бош диний ҳодим бўлди

28 ёшли даҳрий Линдси ван Дейк Миллий соғлиқни сақлаш хизматига қарашли диний ходимлар бошлиғи этиб тайинланди.

Эндиликда у уч насроний роҳиблар ва бир неча кўнгилиларга раҳбарлик қилади. Шубҳасиз бу қарор мантиққа зид деб ўйлашингиз мумкин. Бироқ ҳозирги кунда Буюк Британия касалхоналарида даволанаётган беморларнинг тенг ярми динсиз эканлигини ҳисобга олсак ван Дейк хонимнинг янги лавозимга тайинланишига доир қарорда жон борлигини кўрамиз. Ўлим ва у билан боғлиқ бўлган нарсалар хақида гаплашиш истагида бўлган динсизлар даҳрийларга мурожаат этмоқда. Аллоҳни ва оҳиратни инкор этувчи бу бадбахтлар ҳаётларининг интиҳоси яқинлашгач, руҳий мадад ва тасаллига муҳтож эканликлари улар танлаган йўл нотўғрилигини яна бир бор тасдиқламоқда.

back to top