БАА Ташқи ишлар вазири ИҲТ Бош котиби билан учрашди
БАА Ташқи ишлар вазири ИҲТ Бош котиби билан учрашди
Бирлашган Араб Амирликларининг (БАА) Хорижий масалалар ва Халқаро ҳамкорлик бўйича вазири Шайх Абдуллоҳ ибн Зайид Ал Наҳян 12 апрел куни Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Бош котиби Др. Юсуф ибн Аҳмад Ал Отайминни қабул қилди.
БАА нинг давлатга қарашли ахборот агентликлари хабарига кўра, музокара чоғида БАА ва ИҲТ ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган.
Шунингдек, Зайид Ал Наҳян ва Аҳмад Ал Отаймин ўртасидаги мулоқотда ИҲТнинг мусулмон давлатларида амалга ошираётган лойиҳалари ва келажак режалари муҳокама этилган.
Томонлар Яқин Шарқ минтақасида рўй бераётган сўнгги воқеалар борасида ҳам фикр алмашган.



